Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Беш ташаббус олимпиадаси | Термиз туманида иқтидорли шахматчилар сараланмоқда
Тадбирлар / 2022-04-20

Ёшлар ишлари агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва «Sky Chess» мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилган «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида республикамиз бўйлаб «Ёшлар ишлари агентлиги кубоги» учун соврин жамғармаси 880 миллион сўм бўлган Шахмат спорт мусобақасининг маҳалла босқичи бўлиб ўтмоқда.

Шу жумладан, Термиз туманидаги 29 та маҳалла фуқаролар йиғинларида шахмат спорт мусобақасида иштирок этиш истагини билдириб, рўйхатдан ўтган иштирокчилар маҳалла босқичи ғолиблиги учун кураш олиб боришмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Спорт бўлими ҳамда бошқа ҳамкорлар томонидан ташкил этилаётган спорт мусобақаларида ёшидан қатъий назар барча иштирок этиши мумкин.

Шахмат мусобақалари беш босқичда ўтказилади ва маҳалла ғолиблигини қўлга киритган шахматчилар сектор босқичида иштирок этади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс