Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ёшларга мерганлик ва чавандозлик борасида дастлабки кўникмалар берилди
Тадбирлар / 2022-04-21

Бугунги кунда юртимизда аждодларимиздан мерос бўлиб қолган миллий ўйинлар, урф-одат ва қадриятларни ёшлар ўртасида оммалаштириш, мазкур йўналишда уларни фаол жалб этиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ҳудудларда камондан отиш ҳамда от спорти турларини ривожлантириш, тарғиб этиш, ёш спортчиларни тайёрлаш борасида Миллий гвардия бўлинмалари томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, жойлардаги секцияларда турли машғулотлар ҳамда мусобақалар ташкил этиб келинмоқда.

Куни кеча Термиз туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида навбатдаги маҳорат дарслари ташкил этилди. Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Қорабайир отлари маҳорат мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда, ўқувчи ёшлар мерганлик ва чавандозлик борасида ўз кўникмаларини шакллантирдилар.

Ёшларга камондан отишнинг асослари, хавфсизлик қоидалари, от миниш ҳамда уни эгарлаш тартиблари бўйича йўриқномалар берилди. Шундан сўнг, амалий тарзда иштирокчилар ўзларини синаб кўрдилар. Тадбирда фаол қатнашган ёшларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс