Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Туман прокурори навбатдаги сайёр қабулини “Истиқлол” маҳалласида ўтказди
Тадбирлар / 2022-04-29

Ҳафталик иш режасига мувофиқ ва 2-Секторда эълон қилинган “Зарбдор ойлик” доирасида туман прокурори, 2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоев “Истиқлол” маҳалласида аҳоли, ёшлар ва тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг шикоят, мурожаат ва таклифларини тинглади.

Сайёр қабулда маҳалланинг 30 га яқин фуқаролари, жумладан, ёшлар ва маҳалла ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, муаммоси мавжуд тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этишди.

Ижтимоий таъминот, коммунал соҳа, имтиёзли кредитлар олиш, иш билан таъминлаш ва бошқа масалалардаги мурожаатларнинг ҳар бири тегишли масъуллар иштирокида, шу жойнинг ўзида кўриб чиқилди. Айрим мурожаатлар ижроси таъминланиб, муаммолар ижобий ҳал этилди. Шунингдек, масъуллар айрим мурожаатлар учун батафсил тушунтириш беришди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс