Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари
Тадбирлар / 2022-04-30

«Янги ҳаёт» маҳалласи

Уй-жойлар, кўча-ю ҳовлиларини озода, саранжом ҳолатда сақлаш халқимизнинг азалий қадриятларидан саналади. Ҳукуматнинг тегишли фармойиши билан бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.

Термиз туманидаги барча ташкилот, корхона ва идоралар ходимлари ҳамда туманнинг 29 та маҳалласи аҳолиси бугун эрта тонгдан ўзи фаолият юритаётган бино ён атрофларида, маҳаллаларда аҳоли уй-жойлар ҳамда кўчаларда тозалик ва ободонлаштириш ишларини олиб боришмоқда.

Шу жумладан, туман марказида жойлашган «Янги ҳаёт» маҳалласи Ат-Термизий марказий кўчасида ҳам ишлар қизғин олиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс