Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида яшовчи оила вилоятда “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” деб топилди
Тадбирлар / 2022-05-14

15 май – Халқаро оила куни муносабати билан республикамиз бўйлаб май ойи “Фаровон оила сари” ғояси остида кенг нишонланмоқда. Ойлик доирасида 3 босқичдан иборат “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик танлови ҳам ўтказилди.

Бугун ушбу кўрик танловнинг якуний, учинчи босқичи вилоят миқёсида Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да бўлиб ўтди. Танловда вилоятимизнинг 15 та шаҳар ва туманларида ўтказилган 2-босқич ғолиблари иштирок этишиб, турли шартлар бўйича ўзаро беллашишди. Танлов якунларига кўра ҳакамлар қарори билан Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи Жўраевлар оиласи вилоятда “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” деб топилиб, биринчи ўринни қўлга киритишди.

Ғолибларга ташкилотларнинг диплом ва БҲМнинг 15 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти сертификати топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс