Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида 18 май куни 2 та маҳалла фуқаролар йиғинида раис (оқсоқол) сайлови бўлиб ўтади
Тадбирлар / 2022-05-18

Термиз туманида жорий йил 16 май кунидан бошланган сайловлар ҳозирги кунга қадар 6 та маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтди. Сайловлар бўлиб ўтган барча маҳаллаларда овоз бериш жараёнлари қонунчилик талабларига асосан, очиқ ва шаффоқ тарзда ўтказилди. Жараёнларни аҳоли вакиллари бевосита кузатиб боришлари учун шароитлар яратиб берилди.

Ҳар бир маҳаллада ўтказиладиган сайлов жараёнларига туман кўмаклашувчи комиссияси аъзолари бириктирилган бўлиб, уларга сайловларнинг белгиланган тартибда амалга оширилишини таминлаш вазифаси юклатилган. Шунингдек, жараёнларда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳам иштирок этишиб, сайлов жараёнларининг боришини назорат қилиб боришмоқда.

Бугун туманнинг 2 та маҳалласида, “Орол” ва “Янгиобод” маҳаллаларида маҳалла раислиги (оқсоқоли) учун сайловлар бўлиб ўтади.

Фотолавҳада “Қўнғирот” маҳалласида ўтказилган сайлов жараёнлари

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс