Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Гулбаҳор маҳалласида полиз маҳсулотлари экспорт қилинмоқда
Тадбирлар / 2022-05-24

Туман марказидан олисда, Тожикистон ва Афғонистон билан чегара ҳудудида жойлашган “Гулбаҳор” маҳалласи аҳолиси азалдан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиб келишади.

Бугун туман ҳокимлиги томонидан маҳаллаларнинг асосий драйверларидан фойдаланган ҳолда аҳоли бандлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш ҳамда экспортга йўналтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида пресс-тур ўтказилди.

Пресс-турда туманнинг “Гулбаҳор” маҳалласида аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиши ва чорвачилик ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишлари билан танишилди. Пресс-турда журналистлар, ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишиб, амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳа билан батафсил танишишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс