Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
5 июнь - Бутунжаҳон атроф муҳит куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2022-05-27

Ҳар йили 5 июнда ўтказиладиган Атроф муҳит куни бутун жаҳон жамияти эътиборини атроф муҳитни муҳофаза масалаларига жалб қилишдан иборат. Шу мақсадда Термиз туманида ҳам бир қатор чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, атроф-муҳит ва экология тозалиги ҳафталиги ўтказилмоқда.

Ҳафталик доирасида бугун туман марказида жойлашган “Учқизил” кўли бўйида тозалик ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш тадбири ўтказилди. Ўзбекистон экологик партияси туман бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги, туман Экология ва атроф-муҳит соҳасида давлат инспекцияси, туман Ободонлаштириш бошқрмаси, “Био техно эко” МЧЖ ва бошқа алоқадор ташкилотлар иштирок этишди.

Тадбир давомида кўл бўйидаги майдонларда тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари ўтказилиб, экилган дарахт ва буталарга ишлов бериш, оқлаш ишлари амалга оширилди.

Туманимиз аҳолисини 5 июнь - Бутунжаҳон атроф муҳит куни муносабати билан ўзлари яшаётган ҳудуд ободлиги ва кўркамлигини таъминлашда ўз хиссаларини қўшишга чорлаб қоламиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс