Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг Термиз тумани биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтмоқда
Тадбирлар / 2022-05-27

Ёшлар ўртасида  спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларининг туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтмоқда.

Термиз туманидаги 4 та секторда ғолибликни қўлга киритган маҳаллалар футбол жамоалари Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида туман биринчилиги учун ўзаро куч синашишмоқда. Айни дамда қизғин ва муросасиз бахсларга бой тарзда кечаётган финал ўйинида “Учқизил” ва “Солиобод” маҳалласи футбол жамоалари туман биринчилигини қўлга киритиш учун туп суришмоқда.

Шунингдек, эртага, яъни 28 май куни мини футбол ва шахмат бўйича туман ғолиблари аниқланади ва “Марварид” дам олиш масканида мусобақаларнинг туман босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс