Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
«Ёш ҳуқуқшунослар» танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди
Тадбирлар / 2022-05-27

Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларни олиб борилаётган ислохотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, ёшлар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида ёшлар ўртасида ўтказилаётган «Ёш ҳуқуқшунос» танловининг Термиз тумани босқичи бўлиб ўтди.

Бугун туман Ички ишлар бўлимида танловнинг сектор босқичида ғолибликни қўлга киритган ёшлар 3 та ёш тоифасида туман биринчилиги учун ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказишди.

Танловнинг туман босқичи якунларига кўра 7-13, 14-18, 19-30 ёш тоифасида беллашган ёшлар ўртасида туман ғолиблари аниқланиб, ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди ҳамда ёш тоифаларида биринчиликни қўлга киритган ёшлар танловнинг вилоят ҳудудий босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс