Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сайёр қабул: Фуқароларнинг мурожаатлари тингланди
Тадбирлар / 2022-05-31

Термиз тумани ҳокими Шухратжон Уринов томонидан 1-Сектор штабида такрорий мурожаатлар қилиб келаётган туман фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда туман прокурори Ботир Олтибоев, туман Халқ қабулхонаси мудири Отабек Норматов ҳамда фуқароларнинг мурожаатларидаги масалаларга масъул корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари масъуллар иштирокида тингланиб, кўтарилган ҳар бир масала ўрганиб чиқилди. Фуқаролар томонидан кўтарилаётган масалаларнинг асосий қисми ижтимоий таъминот, уй-жой билан таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан боғлиқ масалалар бўлиб, мурожаатларга масъуллар томонидан олдин ҳам таклифлар кўрсатилиб, тушунтиришлар берилган.

Ҳар бир мурожаат юзасидан туман ҳокими масъулларга аниқ вазифаларни белгилаб бериб, фуқароларга қонуний мурожаатлар белгиланган тартибда ҳал этилишини маълум қилди.

Ҳар бир мурожаат туман Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс