Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Қолипли нон нархларининг асоссиз оширилишига йўл қўйилмайди
Тадбирлар / 2022-05-31

Туманда озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, қолипли нон нархларининг асоссиз ошиб кетишини олдини олиш ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида туман прокуратураси томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг туман бўлими ва туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда манзилли ўрганишлари давом этмоқда.

Бугун ишчи гуруҳ туманда қолипли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи “Парвоз омад”, “Намуна шўъба” корхоналари, “Давлаев Хусниддин” ЯТТ га қарашли цехларда бўлишиб, ишлаб чиқариш жараёнлари, ун захираси мавжудлиги, қолипли нон ишлаб чиқариш самарадорлиги ўрганилди.

Ўрганиш жараёнларида тадбиркорларнинг фаолият билан боғлиқ муаммолари ҳам ўрганилиб, мурожаатларни ҳал этиш бўйича тегишли тадбирлар белгиланди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс