Давлат Раҳбари ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва туманда озиқ-овқат нархлари барқарорлигини ўрганиш мақсадида туман прокурори Ботир Олтибоев туман ҳудудида жойлашган бозорлар, озиқ-овқат дўконлари ҳамда савдо мажмуаларида бўлиб, ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўтказилган ўрганишлар давомида озиқ-овқат нархлари, уларнинг асоссиз оширилишини олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар, аҳолига мунтазам озиқ-овқат ва қолипли нон маҳсулотларининг етказилиши ҳолати кўздан кечирилди. Тадбиркорлар ва сотувчилар билан суҳбат ўтказилиб, мавжуд муаммолари ўрганилди. Шунингдек, ўтказилган суҳбатлар давомида зарурий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини суньий равишда оширмаслик бўйича тушунтиришлар ўтказилди.
Туман прокурори қолипли нон ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам бўлиб, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳолати, аҳолига етказиб берилиши бўйича кунлик талабнинг қондирилиши аҳволи ҳамда ун ҳомашёсининг доимий етказиб берилишини ҳам ўрганиб, қолипли нон ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан суҳбатлар ўтказди. Тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025