Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Аҳоли мурожаатлари депутат томонидан сайёр қабулда тингланди
Тадбирлар / 2022-06-10

Термиз туманидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган Абдулҳаким Эшбоев томонидан туманнинг “Амир Темур” маҳалласида сайловчилар билан учрашиш, уларнинг мурожаатларини тинглаш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев, туман Кенгаши котибияти мудири Акмал Авлияқулов ҳамда тумандаги алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этишди.

Аҳоли томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида жойида кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг аксарияти ичимлик суви билан таъминлаш ва маҳаллада инфратузилмани ривожлантиришга амалий ёрдам кўрсатиш масалаларида бўлди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс