Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик! Термиз туманида “Ёшлар фестивали”
Тадбирлар / 2022-06-13

Ўзбекистон ёшларини бирлаштираётган ойлик – июнь ойи юртимизда “Ёшлар ойлиги” сифатида кенг нишонланмоқда. “30 июнь – Ёшлар куни” арафасида ўтказилаётган ойлик доирасида барча ҳудудларда фестиваллар бўлиб ўтмоқда.

Бугун эрта тонгдан Термиз туманида ҳам “Ёшлар фестивали”га старт берилди. Тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим ва тарбия масканлари ходимлари, нуронийлар ҳамда ёшлар вакиллари “Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам” лойиҳасида иштирок этишди.

Учқизил қўрғони марказий кўчаси бўйлаб юриш тадбирларида иштирок этган фестивал иштирокчилари туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида эрталабки бадантарбия машғулотларини жамоавий ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, бугун кун давомида туманнинг турли манзилларида “Ёшлар фестивали” доирасидаги тадбирлар бўлиб ўтади ва тадбирнинг якуний концерт томошалари туман марказида жойлашган “Марварид” дам олиш масканида кеч соат 18:00 да бошланади.

Барчани тадбирларда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс