Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!
Тадбирлар / 2022-06-13

Термиз туманида “Ёшлар фестивали”

Туманда бўлиб ўтаётган “Ёшлар фестивали” доирасида Болалар мусиқа ва санъат мактабида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Мушоира” кўрик танлови бўлиб ўтди. Шеърхон ёшларни ўзига чорлаган кўрик танлов аввалида иқтидорли ёшлар томонидан ясалган ва яратилган ҳунурмандчилик, робототехника жиҳозлари ва бошқа турдаги анжомлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўрик танловда тумандаги 29 та умумтаълим мактабларида тахсил олаётган 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган 50 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар ўзларининг шеърхонлик ва китобхонлик иқтидорларини намойиш этган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришди. Кўрик танлов якунларига кўра:

1-ўрин – 25-сонли мактаб ўқувчиси Фарангиз Қодирова;

2-ўрин – 3-сонли мактаб ўқувчиси Рустам Сатторов;

3-ўрин – 1-сонли мактаб ўқувчиси МаликаТожиева.

Ғолибларга кўрик-танлов ташкилотчиларнинг диплом ва совғалари бугун кеч соат 18:00 да бўлиб ўтадиган фестивалнинг концерт дастурида тантанали топширилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс