Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Аҳил оила” куни нишонланди
Тадбирлар / 2022-06-20

Дунёда нишонланадиган саналар, байрам қилинадиган кунлар кўп. Ҳар бир кун ўзига хос маънога эга. Шундай кунларда бири бўлган “Аҳил оила” куни ҳам ўзига хос маънога эга ва бу кунни нишонлашдан мақсад оилани қадрлаш, уни асраб-авайлашда муҳим ҳисобланган аҳилликни тарғиб қилишдир.

Термиз туманида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда бошқа мутасаддилар ҳамкорлигида “Аҳил оила” кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расулова иштирок этиб, сана муносабати билан барчани табриклади ҳамда оилалар аҳиллигини таъминлашда маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоллари масъулияти ва ўрни ҳақида гапирди. Тадбирда шунингдек, кўп йиллардан буён аҳил ва иноқ умр гузаронлик қилиб келаётган Термиз туманидаги оила ҳаёти ҳақидаги видеоролик намойиш этилди ва узоқ йиллик ҳаёт тажрибасига эга онахонлар, отинойилар томонидан маърузалар ўқилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс