Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Чегара ҳудудида жойлашган маҳаллаларда тиббий кўрик ташкил этилди
Тадбирлар / 2022-06-23

Кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот инсон қадри учун тамойили асосида амалга оширилмоқда. Жумладан, нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар тарбияси ва маҳалла маънавиятини юксалтиришда фойдаланиш, уларни ҳаётимизда бўлаётган ислоҳотларга кенг жалб қилиш мақсадида турли дастурлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, маҳалларда ёшлар тарбияси ва маънавиятини юксалтиришда олий таълим даргоҳларини ҳам жалб қилиш мақсадида “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” дастурлари ҳам тадбир этилган бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида Термиз тумани маҳаллаларига Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали бириктирилган ва ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Бугун олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда навбатдаги хайрли тадбир амалга оширилди. Унда профессор-ўқитувчилар томонидан Термиз туманининг чегара ҳудудида жойлашган, турли миллат вакиллари истиқомат қилаётган “Орол” ва “Халқобод” маҳаллаларида аҳоли, хусусан нуронийлар тиббий кўрикдан ўтказилди ва тегишли тавсиялар берилди.

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали билан келгусида ҳам туманда шу каби ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, бу борадаги ҳамкорлик учун туман ҳокимлиги филиал раҳбарияти ва жамоасига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс