Сана муносабати билан туман ҳокимлигида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда "Жануб қуёши" газетаси тахририяти ходимлари, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, ёш журналист ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев қатнашиб, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини байрам билан муборакбод этди ва соҳа ходимларининг келгусидаги ишларига зафарлар тилади.
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакиллари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ҳамда совғалари топширилди.
Байрамингиз муборак азиз матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025