Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида “Фидоий ёшлар етакчиси” аниқланди
Тадбирлар / 2022-06-28

Ёшлар билан ишлаш юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, бу борада алоҳида Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида Қонун қабул қилинган. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада Ёшлар етакчилари лавозими жорий қилиниб, ёшлар билан манзилли ишлаш учун масъуллар белгиланган.

Жойларда Ёшлар етакчилари фаолиятини самарали ташкил этиш, ёшлар билан ишлашда намунали ишларни ташкил этган етакчиларнинг тажрибаларини оммалаштириш мақсадида “Фидоий ёшлар етакчиси” Республика кўрик танловларини ўтказиш белгиланган.

Бугун Термиз туманида ушбу кўрик танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Маънавият ва маърифат маркази ҳамда бошқа масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган кўрик танловда тумандаги 29 та маҳаллада фаолият юритаётган Ёшлар етакчилари ўзларининг чиқишлари билан иштирок этишди.

Ҳакамларнинг якуний қарорига асосан ғолибликни қуйидаги етакчилар қўлга киритишди:

1-ўрин – Бахтиёр Тиллаев (“Амир Темур” маҳалласи);

2-ўрин – Дилмурод Тожиев (“Учқизил” маҳалласи);

3-ўрин – Зафар Кирраев (“Бунёдкор” маҳалласи).

Ғолибларга кўрик танлов ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс