Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Медиа-тур ташкил этилди
Тадбирлар / 2021-02-27

“Учқизил” кўли атрофида экотуризм ривожланмоқда. “Учқизил” кўли атрофидаги экотуризм лойиҳаларига медиа-тур ташкил этилди.

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан журналист ва блогерлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари учун медиа-тур ташкил этилди.

2021 йил биринчи чорагида ўтказиладиган тадбирлар дастурига асосан Термиз туман ҳокимлиги томонидан “Учқизил” кўли бўйида ташкил этилган ва замонавий экотуризм масканлари ва тиббиёт объектларига ташриф ташкил этилди.

Журналист ва блогерлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаолларига бугунги кунда “Учқизил” кўли атрофида экотуризм ва тиббиёт туризмини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ва ишга туширилган лойиҳалар билан таништириш мақсадида “OXUS” дам олиш комплекси, “Марварид” дам олиш маскани, “Термиз марвариди” санаторияси ва бошқа эко ва тиббиёт туризми объектларига ташриф буюрилди.

Медиа-тур давомида келгусида ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс