Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Миллий гвардиячилар учун тарғибот тадбири
Тадбирлар / 2022-07-07

Миллий гвардиянинг Термиз туманидаги Қўриқлаш бўлинмаси ходимлари учун туман Адлия бўлими ва Давлат хизматлари маркази томонидан Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Туман Адлия бўлими бошлиғи Баҳодир Ашуров тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституцивий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти тўғрисида ахборот берди. Иштирокчиларнинг саволлари батафсил жавоб берилди.

Бу каби тарғибот тадбирлари ҳар бир соҳада, аҳолининг турли қатламларида олиб борилмоқда. Тарғибот тадбирларида фуқаролардан сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишлари, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирган ҳолда ўз келажагига бефарқ эмасликларини кўрсатишлари лозим.

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс