Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Конституциявий қонун лойиҳаси аҳоли муҳокамасида
Тадбирлар / 2022-07-08

Термиз туманида жойлашган Агротехнологиялар инновацион ривожланиш институтида “Янгиобод” ва “Ат-Термизий” маҳаллалари аҳолиси, жумладан, ёшлар иштирокида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

“Конституциявий ислоҳотлар ёшлар нигоҳида” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Илҳом Сапаров иштирок этиб, Конституциявий қонун лойиҳасининг яратилиши, унга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида атрофлича фикр юритди. Тадбир иштирокчиларини қонун лойиҳаси муҳокамасида янада фаол иштирок этишга чақирди.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан нуронийлар ва ёшлар вакиллари кейинги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди ва Констиуцивий қонун лойиҳаси билан Инсон қадри учун хизмат қиладиган, халқчил Констиуция яратилаётганлигини таъкидланди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс