Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Конституциянинг ягона манбаи ва муллифи - халқдир! | Депутатлар аҳоли вакиллари билан учрашишди
Тадбирлар / 2022-07-16

Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ва сайловчилар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглаш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Абдулҳаким Эшбоев Термиз туманида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида сайёр учрашув ўтказди.

Тадбирда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда ушбу ҳудудда жойлашган маҳалаллар фаоллари, нуронийлар ва аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда иштирокчиларга Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти тушунтирилиб, жорий йил 1 августга қадар давом этадиган умумхалқ муҳокамаларида фаол иштирок этиш сўралди.

Шунингдек, депутатлар томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тингланиб, масъуллар иштирокида кўриб чиқилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс