Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Нафақа ва пенсиялар масаласидаги саволларга жавоб берилди
Тадбирлар / 2022-07-16

“Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар аввало инсон манфаати учун хизмат қилишига қаратилган. Бугунги кунда ҳар бир соҳа раҳбарлари аҳоли ичига кириб, ўзи раҳбарлик қилаётган тизим юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини тинглаб, уларга жавоб бермоқда, қонуний мурожаатлар ҳал этиб берилмоқда.

Шу мақсадда, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Термиз туман бўлими бошлиғи Эркин Тангриев туманнинг “Гулбаҳор”, “Учқизил” ва “Янгиобод” маҳаллаларида нафақа ва пенсиялар масаласида фуқаролар билан сайёр қабуллар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни ва қонуности ҳужжатларига муттасил киритиб борилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 654-сонли қарори талабларига мувофиқ, болалар нафақасини тайинлаш ва тўланиши борасидаги фуқароларнинг мурожаатларига ҳуқуқий тавсия ва қонуний йўл-йўриқлар кўрсатилди. Айрим мурожаатларга учрашув давомида ижобий ечим топилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс