Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан туманда яшовчи С.Н. 4 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун жами 20 миллион сўмга яқин алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги аниқланган.
Қарздор С.Н. бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан фарзандларининг моддий таъминотига бефарқ бўлиб келганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.
Натижада қарздорга тегишли бўлган “ДАМАС” русмли автомашинаси борлиги аниқланиб, хатловга олинди ҳамда ушбу автомашина белгиланган тартибда 49 миллион 39 минг 219 сўмга баҳоланиб, реализация қилиниши учун аукцион савдоларига чиқарилди.
Алимент қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилган тақдирда аукцион савдолари тўхталиши мумкин.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025