Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Пресс-тур: Туманда 6 та йирик паррандачилик корхоналари фаолият юритмоқда
Тадбирлар / 2022-07-28

Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Бунда аҳолини сифатли гўшт маҳсулотлари, тухум билан таъминлаш паррандачилик корхоналарининг самарали фаолияти билан боғлиқ.

Термиз туманида жами 6 та йирик паррандачилик корхоналари мавжуд бўлиб, шу кеча-кундузда 472 минг бош парранда парваришланмоқда. Шундан тухум йўналишида 4 та корхонада 414 минг бош парранда мавжуд, гўшт йўналишида 2 та корхона фаолият кўрсатади. Аҳоли хонадонларида эса 114 минг 246 бош парранда парвариш қилинмоқда.

Бундан ташқари паррандаларга сифатли бойитилган ем ишлаб чиқарувчи йирик “Афросиёб парранда” МЧЖ фаолият юритмоқда.

Туман ҳокимлиги томонидан тумандаги паррандачилик корхоналари ва парранда емлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга пресс-тур ташкил этилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс