Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Матбуот анжумани: Термиз туманида мактабгача таълимга қамров даражаси 83,6 фоизни ташкил этади
Тадбирлар / 2022-07-29

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси, Термиз тумани ҳокимлиги ва туман Мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ОАВ вакиллари, блогер ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Туманда Мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режаларга бағишланган матбуот анжуманида туман Мактабгача таълим бўлими бошлиғи Мехринисо Кенжаева томонидан иштирокчиларга соҳада олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Бугунги кунда туманда жами 86 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритади. Шундан, 17 та давлат, 7 та давлат-хусусий шерикчилик, 1 та хусусий ва 61 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу мактабгача таълим ташкилотларида тумандаги мактабгача таълим ёшидаги 7 159 нафар боланинг 5 983 нафари қамраб олинган ва қамров даражаси 83,6 фоизни ташкил этади.

Матбуот анжумани давомида туманда соҳа бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида ахборот берилиб, тадбир иштирокчиларининг саволларига батафсил жавоб берилди.

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс