Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Хотин-қизлар фаоллари учун семинар ташкил этилди
Тадбирлар / 2022-07-30

Термиз тумани “Орол” маҳалласида жойлашган “Остона гиламчи” оилавий корхонасида Хотин-қизлар фаоллари учун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бош мутахассиси Б.Саидқосимов, “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходими З.Илҳамова ҳамда аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ҳудудий бўлими директори М.Хафизовалар иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда хотин-қизлар муаммоларини энг қуйи тизимдан бошлаб ўрганиш, улар билан манзилли ишлашни самарали ташкил этиш, бунда хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида тажрибали тадбиркор аёлларни жалб этган ҳолда тренинглар ташкил этиш, шунингдек, никоҳланувчи ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ижтимоий мослашув марказларида ҳамкор ташкилотлар билан ишларни ташкил этиш масалаларида тавсиялар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс