Аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида ишлар бошлаб юборилган. Бунинг учун ҳар бир туман (шаҳар)да Рўйхатга олиш бўлимлари ташкил этилган бўлиб, регистраторлар шартнома асосида жалб қилинган.
Бугун Термиз тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига регистраторларни тайёрлаш мақсадида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда вилоят Статистика бошқармаси бўлим бошлиғи Т.Маматмуратов, туман Статистика ва Рўйхат олиш бўлимлари масъуллари ҳамда 20 нафар регистраторликка танлаб олинган номзодлар иштирок этишди.
Ўқув семинарида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси томонидан тайёрланган хариталарнинг мослигини таъминлаш, тўлдириш, янги объектларни киритиш масалаларида амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025