Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари регистраторлар жойларда иш бошлашди
Тадбирлар / 2022-08-03

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмал Бўриев иштирокида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳаллаларга бириктирилган Аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари бўйича регистраторлар учун навбатдаги семинар бўлиб ўтди.

Унда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси томонидан тайёрланган хариталарнинг мослигини таъминлаш, тўлдириш, янги объектларни киритиш масалаларида амалга ошириладиган вазифалар муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, ҳар бир 1000 та хонадонга бириктирилган 20 нафар регистраторлар ҳудуд бўйича хариталарни жойларга борган ҳолда кўриб чиқишди ва хариталар мослигини таъминлаш, тўлдириш, янги объектларни киритиш масалаларида ишларни бошлаб юборишди.

Регистраторлар тажрибасини ошириш ва рўйхатга олиш тадбирларига тайёргарлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида тадбирлар танланган ҳудудларда ташкил этилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 40 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс