Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун тарғиботи тадбирлари бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2022-08-08

Амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот аҳоли фаровонлиги учун хизмат қилиши керак ва Инсон қадрини ифода этиши лозим. Бунинг учун эса фуқаролар бўлаётган ўзгаришлардан хабардор бўлиб бормоғи, қабул қилинаётган янги норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти билан танишиб бориши керак.

Бу борадаги ишларни ташкил этишда Адлия органлари ҳамда депутатлар фаоллик кўрсатишмоқда. Куни-кеча Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши котибияти ва туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун юзасидан тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Аҳоли вакиллари, мактаб ўқитувчилари ҳамда бошқа меҳнат жамоаларида ташкил этилган тадбирларда Кенгаш котибияти мудири Акмал Авлияқулов ва туман Адлия бўлими бошлиғи Баҳодир Ашуров қонуннинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтиришлар беришди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 30 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс