Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан Термиз туманида сайёр қабул ўтказилди
Тадбирлар / 2022-08-10

Аҳоли муаммоларини жойига борган ҳолда ўрганиш, ҳал этиш, фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш масалаларидаги мурожаатларини тинглаш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Икромжон Турсунов туман “Маданият” бўлими биносида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Отабек Норматов, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Одил Бегимқулов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-Сектор раҳбари Ўктам Муcтафақулов, туман ҳокимининг ўринбосари Шухрат Рахмонқулов ҳамда алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, мурожаат билан келган 30 га яқин фуқаролар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот чоғида 19 нафар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланиб, масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 3 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди ва 16 та мурожаат белгиланган муддатларда қўшимча ўрганиб чиқиш ҳамда ҳал этиш вазифаси билан масъулларга йўналтирилди.

Шунингдек, тадбир давомида 4 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ҳамда 4 нафар ёшларга биринчи маротаба фуқаролик ID карталари тантанали топширилди.

Подполковник Икромжон Турсунов йиғилганлардан бугунги кунда юртимизда бўлаётган муҳим сиёсий ва ижтимоий жараёнларда фаол иштирок этишларини сўради ҳамда Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида тўхтатилиб ўтди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс