Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Кўнгил бир наво истар – Абдулазиз Имомов хотира кечаси бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2022-08-10

Санъат оламида ўзига хос йўналиш, сўз ва оҳангда ижрочилик санъатини намойиш этган Абдулазиз Имомов 1939 йилда Термиз туманидаги “Пайғамбар орол” қишлоғида таваллуд топган. Ўндан ортиқ қўшиқлар ижрочиси, бир қатор куйларни басталаган, бир қанча қўшиқлар сўзининг муаллифи бўлган Абдулазиз Имомов ўз даврида ўзбек ва туркман тилларида миллий куй-қўшиқларнинг мохир ижрочиси бўлган.

Бугун Термиз тумани Маданият бўлими концертлар залида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими ташаббуси билан Абдулазиз Имомов хотирасига бағишлаб, “Кўнгил бир наво истар” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Наргиза Рахматуллаева, туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев ҳамда маданият ва санъат соҳаси вакиллари, шунингдек, Абдулазиз Имомовнинг фарзандлари, яқинлари иштирок этишди.

Санъаткорлар томонидан Абдулазиз Имомов яратган куй-қўшиқлар ижро этилди. Яқинлари томонидан унинг ҳаёт йўли, ўзбек санъатининг ривожидаги хиссаси ҳақида сўзланди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс