Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Семинар-тренинг: Болалар тарбиясида миллий ва замонавий педагогиканинг илғор ютуқларидан фойдаданиш муҳимдир!
Тадбирлар / 2022-08-12

Таълим тарбиянинг тўғри йўлга қўйилиши, болаларнинг баркамол инсон бўлиб камол топишида мактабгача таълим тизими муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан юртимизда мактабгача таълим ислоҳоти устувор вазифалардан бири саналиб, кейинги олти йил давомида тизимда мисли кўрилмаган чора-тадбирлар амалга оширилди.

Мактабгача таълим ташкилотларида болалар таълимига эътибор кучайтирилиб, тарбиячиларнинг тажриба ва билимларини мунтазаам ошириб бориш тизими йўлга қўйилди. Ташкил этилаётган турли семинар тренинглар эса боғчаларда йўлга қўйилган самарали тажрибаларни оммалаштириш ҳамда тарбиячиларнинг билим ва кўникмаларини ошириб боришга хизмат қилмоқда.

Бунун Термиз туманидаги 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Бола тарбиясида миллий ва замонавий педагогиканинг илғор ютуқларидан самарали фойдаланиш” мавзусида вилоят миқёсидаги семинар бўлиб ўтди. Вилоят мактабгача таълими бошқармаси ва унинг Термиз туман бўлими томонидан ташкил этилган семинар-тренингда Термиз туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида болаларга таълим ва тарбия беришда қўлланилаётган илғор методларнинг амалий-кўргазмавий намойишлари бўлиб ўтди.

Семинар-тренингда вилоят Мактабгача таълим бошқармаси масъули Наргис Эшмуродова, туман Мактабгача таълим бўлими мудири Мехринисо Кенжаева ва методистлар, ташкилот директорлари ҳамда тарбиячилар иштирок этишди.

Семинарда самарали йўлга қўйилган методлар ва педогогик технологиялар танлаб олиниб, вилоят миқёсида оммалаштириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш мақсадида мактабгача таълим ташкилотларининг вилоят даражасида ҳамкорлигини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс