Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Туманда жиноятчилик таҳлили маҳалладаги «бешлик» иштирокида муҳокама қилинди
Тадбирлар / 2022-08-13

Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш мақсадида давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, бу каби тадбирларга фаол фуқароларни жалб қилиш муҳим ҳисобланади.

Куни кеча Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ўктам Мустафоқулов ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмал Бўриев иштирокида туманда жиноятчилик таҳлили, ижтимоийлашувга жалб қилинган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, туман ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, маҳаллаларда фаолият юритаётган раис, ҳоким ёрдамчиси, Ёшлар етакчиси, Хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспекторларидан иборат «бешлик», шунингдек, ижтимоийлашувга жалб этилган фуқаролар иштирок этишди.

Ўзаро мулоқот давомида ижтимоийлашувга жалб қилинган фуқароларнинг муаммо ва мурожаатлари тингланиб, масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида маҳалладаги «бешлик» томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида ҳамкорликда амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, келгусида бу борадаги ишларни самарали йўлга қўйиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс