Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Куйдирги касаллигининг олдини олиш бўйича кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
Тадбирлар / 2022-08-24

Термиз туманида Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг тегишли кўрсатмаси билан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, тиббиёт бирлашмаси, ветеринария, санитария соҳаси ва туман Ободонлаштириш бошқармаси вакиллари иштирокида «Куйдирги касаллигининг мавжуд табиий ўчоқларидан касаллик келиб чиқишининг олдини олиш ва касаллик тарқалганда ФВДқТ тегишли хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусида кўргазмали-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.

Тадбирнинг кириш қисмида сўзга чиққан масъуллар куйдирги касаллиги ва унинг тарқалишини келтириб чиқарувчи табиий ўчоқлар ҳамда фавқулодда вазият содир бўлганда қандай ҳаракатланиш тартиблари ҳақида ахборотлар беришди.

Ўқув машқида куйдирги касаллигининг тарқалишини олдини олиш, табиий ўчоқларда касаллик аниқланганда куч ва воситаларнинг ҳамкорликдаги ҳаракат машқлари кўргазмали тарзда намойиш этилди ва умумий машғулотлар ўтказилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс