Термиз туманидаги “Қорахон Янгиариқ” фермер хўжалигида тумандаги кластер ва фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида 2023 йил ғалла ҳосили учун уруғ экиш ишларини бошлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди.
Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Усмон Туропов, туман ҳокими Шухратжон Уринов ҳамда алоқадор қишлоқ хўжалиги соҳаси ташкилот ва корхоналари раҳбарлари, шунингдек, агроном ва механизаторлар иштирок этишди.
Кўргазмали семинарда уруғ қадаш ишларини ташкил этиш, далани тайёрлаш, техникаларни шай ҳолатга келтириш ва уруғ танлаш ва экиш ишлари кўргазмали тарзда мутахассис ва агрономлар томонидан кластер ва фермер хўжаликлари вакилларига тушунтиришлар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025