Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Адлия органлари аҳоли ҳам ҳуқуқий ҳам ижтимоий кўмакларни кўрсатмоқда
Тадбирлар / 2022-08-26

Термиз тумани Адлия бўлими навбатдаги хайрли ишларга қўл урди. Бўлим ўзига юклатилган ҳуқуқий саводхонликни ошириш, аҳолининг ҳуқуқий масалалардаги мурожаатларини ҳал этиш ва бу борада тегишли маслаҳатларни бериб бориш ишларини тизимли амалга ошириб келмоқда.

Шунингдек, бўлим томонидан аҳолининг ижтимоий муаммолари ҳам ўрганилиб, имконият доирасида ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Куни-кеча туман Адлия бўлими туман ҳокимлиги ва туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда 4 нафар ўзгалар кўмагига мухтож шахсларга ногиронлик аравачаларини топширди.

Бўлим бошлиғи Баҳодир Ашуров хонадонларга бориб, кўмакка муҳтож, кўнгли ярим инсонлар ҳолидан хабар олиб, уларга бундан кейин ҳам кўмаклар кўрсатиб борилишини таъкидлади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс