Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-92-сонли қарорига мувофиқ Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Ёшлар ишлар агентлиги билан ҳамкорликда «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловининг минтақавий якуний босқичи ўтказилди.
Танловнинг вилоят босқичида Термиз туманидан 3 та ёш тоифасида туман босқичида биринчиликни қўлга киритган ғолиблар ҳам иштирок этишди. Танлов якунларига кўра туманимизнинг икки нафар вакили 7-14 ёш ва 14-18 ёш тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритиб, «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлишди.
Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025