"Наврўз" умумхалқ байрами олдидан мехр-мурувват тадбирлари ўтказилди
Термиз туман ҳокимлиги томонидан "Наврўз" умумхалқ байрами олдидан бир қатор мехр-мурувват тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги ана шундай тадбир туман ҳудудида жойлашган, 447 нафар бемор даволанаётган вилоят Рухий-асаб касалликлари шифохонасида ўтказилди.
Шифохонада мехнат фаолиятини олиб бораётган шифокор ва ходимлар ҳамда беморлар учун туман ҳокимлиги ҳомийлигида байрам дастурхони ташкил этилиб, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025