Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Туман марказидан олисда жойлашган “Наврўз” қишлоғида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди
Тадбирлар / 2022-09-12

Давлат Раҳбарининг топшириғига асосан олис ва чекка ҳудудларда жойлашган маҳалла ва қишлоқларда кўчма контейнерларда «Маҳалла тиббиёт пункт»лари ташкил этилмоқда. “Айритом” маҳалласининг Наврўз қишлоғи туман марказидан қарийб 50 километр узоқликда жойлашган бўлиб, аҳоли тиббий хизмат учун яқин ҳудудлардаги муассасаларга боришга 15-20 километр масофа йўл босишига тўғри келарди.

Куни-кеча қишлоқ аҳолиси учун кўчма контейнерда «Маҳалла тиббиёт пункти» ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди. Бугун мазкур «Маҳалла тиббиёт пункти»да 2-Сектор раҳбари ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари ўтказилди.

Керакли тиббий жиҳозлар билан таъминланган мобил тиббий бригадалар, кўчма тиббиёт жиҳозлари ёрдамида малакали шифокорлар аҳолининг турли қатламларини тиббий кўрикдан ўтказишиб, уларга керакли тавсияларни беришди. Стационар шароитда даволаниши зарур бўлган беморларга туман шифохоналарида ётиб даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Шунингдек, тиббий бригадалар томонидан уйма-уй юрган ҳолда уйда ётиб қолган, «Маҳалла тиббиёт пункти»га келиш имкони йўқ беморлар ҳам тиббий кўрикдан ўтказилиб, тавсиялар берилди ҳамда тегишли муолажалаш ишлари амалга оширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс