Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Миллий кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” старт олди
Тадбирлар / 2022-09-17

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида спортни оммалаштириш, айниқса миллий ғурур ва ифтихор бағишловчи ўзбек миллий курашининг оммавийлигини оширишга кейинги йилларда янада эътибор қаратилаётгани бор гап.

Бугун Термиз туманида миллий кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақаларига старт берилди. Мусобақаларнинг очилиш тадбирида туман прокурори Ботир Олтибоев иштирок этиб, иштирокчиларга омадлар тилади ва туманда мусобақаларнинг маҳалла, сектор ва туман босқичлари бошланганини маълум қилди.

Эндиликда курашчи спортчиларимиз ўз вазн тоифаларида мусобақаларда иштирок этиб, туман биринчилиги учун кураш олиб борадилар ва ғолиблар вилоят ва республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс