Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маърифий ва маънавий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати” ўқув машғулотининг жорий ҳафтага мўлжалланган онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
Ўқув машғулотларини туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари онлайн кузатиб боришди.
Бугунги ўқувда Маҳаллий давлат ҳокимияти тизими, бошқарувда қарор қабул қилиш мавзуларида ва ҳуқуқий саводхонлик ҳамда “Бир чимдим” маънавият рукни, шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида маълумот берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025