Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
15-октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни
Тадбирлар / 2022-10-04

БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.

БМТ мазкур кунда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларининг муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақиради.

Сана муносабати билан Термиз тумани Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими ва 3-Сектор штаби билан ҳамкорлигида Термиз Агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида аёллар ўртасида спорт мусобақалари ва юриш тадбирлари ўтказилди.

Аёллар спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, валейбол ҳамда баскетбол турлари бўйича ўзаро куч синашишди. Ғолиблар ташкилотчиларнинг совғалари ва дипломлари билан тақдирланди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс