Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида спортни оммалаштириш, айниқса миллий ғурур ва ифтихор бағишловчи ўзбек миллий курашининг оммавийлигини оширишга кейинги йилларда янада кенг эътибор қаратилмоқда.
Бугун Термиз туманида миллий кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақаларининг секторлар босқичи бўлиб ўтди. Мусобақалар туман прокурори Ботир Олтибоев ва туман прокуратураси масъул ходимлари ҳам иштирок этишиб, иштирокчиларга омадлар тилашди.
Мусобақанинг сектор босқичида ғолибликни қўлга киритган курашчи спортчилар ўз вазн тоифалари бўйича туман босқичида иштирок этишади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025