Термиз тумани “Орол” маҳалласида жойлашган 3-мактаб маъмурияти хайрли ишга қўл уришди. Мактаб директори, депутат Нигора Бегматова ва мактабнинг Ижодий масалалар бўйича тарғиботчиси Валимурод Жўмартовнинг ташаббуси билан “Орол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида мактабда ўқувчи-ёшлар ва маҳалла нуронийларининг учрашуви ўтказилди.
Ёшлар маънавиятини юксалтириш, катта ҳаётга тайёрлаш, Она Ватанга садоқат туйғуларини сингдириш мақсадида нуроний отахон ва онахонлар ўқувчиларга ўзларининг панду-насиҳатларини билдиришди.
Шундан сўнг, бир гуруҳ маҳалла нуронийлари учун “Султон Саодат” ва “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” мажмуаларига саёҳатлар уюштирилди. Нуронийларимиз ушбу муқаддас қадамжоларда эл-юрт тинчлигини сўраб дуолар қилишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025