Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида “Жажжи юлдузчалар” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2022-10-12

Вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг мусиқа ва санъатдаги иқтидорларини намойиш этиш, уларни рағбатлантириш мақсадида “Жажжи юлдузчалар” кўрик-танловлари ўтказилмоқда.

Бугун Термиз туманидаги 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида кўрик-танловнинг ҳудудий босқичи ўтказилди. Унда Термиз шаҳри, Термиз ва Жарқўрғон туманларининг жамоалари 4 та “Энг яхши жонли ижро – Жажжи овоз”, “Энг яхши жамоавий хор гуруҳи”, “Энг яхши яккахон Миллий рақс ижрочиси” ва “Энг яхши Рақс гулдастаси” номинациялари бўйича ўзаро беллашишди.

Ҳар бир яккахон ва жамоавий чиқишлар ҳакамлар томонидан кўриб чиқилиб, низом талабларига асосан баллар берилди ҳамда ғолиблар аниқланди.

Ғолиблар кўрик-танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмаси ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс