БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.
Сана муносабати билан Термиз тумани Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими ва 4-Сектор билан ҳамкорлигида аёллар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.
Аёллар спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, валейбол ҳамда баскетбол турлари бўйича ўзаро куч синашишди. Ғолиблар ташкилотчиларнинг совғалари ва дипломлари билан тақдирланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025