БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.
Сана муносабати билан Термиз тумани Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими ва туман Мактабгача таълим бўлими ҳамкорликда соҳада меҳнат қилаётган аёллар учун концерт дастурлари ҳамда турли кўрик-танловларни ташкид этди.
Туман Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тадбирда аёллар ўртасида турли шартлар асосида қизиқарли беллашувлар, саҳна кўринишлари ва мактаб санъаткорлари ҳамда ижодкор ўқувчилари томонидан турли куй-қўшиқлар ижро этилган. Янграган шўх куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларининг ўйин-кулгуларига уланди.
Кўрик-танловда фаол иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган хотин-қизлар ташкилотчиларнинг совғалари ҳамда фахрий ёрлиқларини билан тақдирланишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025